"Рома" Абрахамга 9-рақам, ўйин вақти ва 4,5 млн евро маош таклиф қилди, ҳужумчи эса Рим клубига ўтишни хоҳламаяпти

Alisher
13 авг 2021, 10:16
"Рома" спорт директори Тьяго Пинто "Челси" ҳужумчиси Тэмми Абрахам билан учрашди.

Рим клуби 23 ёшли англиялик футболчига 9-рақам, ўйин вақти ва бир мавсум учун 4,5 миллион евро маош таклиф қилди.

Аммо, Абрахам барча вариантларни ўйлаб олиш учун кўпроқ вақт олди. У шунингдек "Арсенал"га ўтиш вариантини кўрмоқда, унинг оиласи "канонирлар"га мухлислик қилади ва у Лондондан кетиш кераклигига ишонч комил эмас.

Эслатиб ўтамиз, Абрахам "Челси" тарбияланувчиси. У 2020/21 йилги мавсум 32та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport