Ройс "Боруссия" билан шартномани 2019 йилгача узайтирди

Aslanov Jasurbek
10 фев 2015, 17:51
Дортмунднинг "Боруссия" клуби Марко Ройс билан шартномани 2019 йилгача узайтирганини маълум қилди.

Сўнгги пайтларда унга "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва бошқа клублардан қизиқиш бўлаётганди.

Kicker, нашрининг хабарига кўра Ройснинг янги шартномасида трансфер нархи ёзилмаган. Ройс дортмундликлар сафида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

"Барчага салом! Клуб билан шартномамни 2019 йилга қадар узайтирдим!" – деб ёзади Ройс твиттердаги ўз саҳифасида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru