Рожерс: "Европа лигасида тажриба керак бўлган футболчилар ўйнайди"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2015, 15:18
"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс "Бордо"га қарши Европа лигаси ўйинидан олдин, ёшларга ишонч билдираётганини маълум қилди.

"Жамоа қўл остимда биринчи маротаба Европа лигасида ўйнаганида мен тажрибага муҳтож футболчилардан фойдаланганман. Ўшанда биринчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиққанмиз. Бу сафар ҳам шундай қиламиз. Яқин ойлар давомида кўп ўйин ўтказишимиз керак, шу сабабли ҳар бир футболчини ишга соламан. Жамоамизнинг ҳар бир таркиби ғалаба қозонишга қодир.

"Бордо" билан ўйнаш осон эмас. Уларнинг ПСЖга қарўи ўйинини кўрдим. Улар тезкор ва қарши ҳужумга таянган ўйинни хуш кўради. Ҳозир жамоанининг формасини юқори даражага олиб чиқмоқчиман" - дейди Рожерс.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›