

Илкай Гюндоган кетганидан сўнг бўшаб қолган марказни дортмундликлар Роде билан тўлдиришни исташмоқда. "Бавария"нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти ҳам Роденинг хизматларидан фойдаланмоқчи эмас. Томас Тухель ўтган мавсум ўртасидан буён Родени ўз жамоасида кўрмоқчи эканлигини яширмаганди.
Германиянинг Bild нашрининг хабарига кўра, тез орада "Боруссия" ушбу трансферни расмийлаштиради.



