Чемпионлар Лигаси нимчорак финали доирасидаги "Олимпиакос"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Персининг ўша ўйинда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди.
Сўнгги тиббий кўриклар натижасида маълум бўлишича, Робин ван Перси тўрт — олти ҳафта мобайнида майдонга туша олмайди.
Бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" расмий твиттери хабар бермоқда.