

“Охиригача курашдик. Вазиятларга ҳам эга бўлдик. Албатта, натижадан хафамиз. Аммо ҳал қилувчи вазиятларда аниқлик етишмади. Бизнинг ғалабали cериямиз қачондир тугаши керак эди барибир ҳам. Биз унинг мағлубият билан эмас, балки дуранг билан тугаганидан хурсандмиз”, — дейди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, Италия Миллатлар Лигаси доирасида навбатдаги баҳсни Нидерландияга қарши ўтказади.



