UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  2 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  8 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  93 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6

Роберто Манчини: “Жамоа мавсумлар оралиғида ўсишга эриша олади” Янгиликлар

Роберто Манчини: “Жамоа мавсумлар оралиғида ўсишга эриша олади”

Трансферлар ойнаси ҳали очилмади, лекин бир қатор клубларнинг унда фаоллик кўрсатиши тахмин қилинмоқда.


“Интер” ҳам шу жамоалардан биридир. Шу муносабат билан “Sky Sport” телеканали ижодкорлари миланликлар устози Роберто Манчинидан жамоанинг ёзги трансферлар учун режалари тўғрисида кўпчиликни қизиқтирган саволларга жавоб олишди. “Вольфсбург”дан хорватиялик Иван Перишичнинг “Интер” сафига қўшилиши шу кунларда муҳокама қилиняпти. Суҳбат Перишич юзасидан савол билан бошланди.


- Перишич билан шартнома имзолашга ҳозирланяпсизми?

- Билмайман. Уни кўплаб клублар таркибига қўшиб олмоқчи. “Вольфсбург” эса у билан хайрлашишни хоҳламаяпти. 8-9 нафар футболчини сотиб олиш ҳақидаги гаплар шунчаки ҳазил эди.

- Жамоани кескин ўзгаришлар кутмоқдами?

- Мендан сўрашганда 10 нафар футболчи керак деб айтмаслик учун 8-9 нафар дея жавоб бергандим (кулади).

- Ковачич юқори савияли футболчими ёки шунчаки яхши?

- У юқори савияли футболчига айланади. Унда бунинг учун барча жиҳатлар мавжуд. Унинг хатолари ҳали жуда ёш эканлиги туфайли бўляпти. Шу билан бирга характер тарафдан анча ўсишга эришди.

- Ковачич жамоада қоладими?

- Ўйлашимча, ҳа. Ҳозирги пайтда бошқа сценарий йўқ.

- “Интер”ни кейинги мавсумда қандай кўряпсиз?

- Ушбу мавсумда бўлганидан кескин ўзгаришлар бўлмайди деб ўйлайман. Кўп нарса кучайишга боғлиқ. Осон бўлмаган трансфер ойнаси кутилмоқда. Ҳозир юқори савияли ўйинчилар жуда кўп эмас. Бундай футболчиларга эга клублар улар билан хайрлашишни исташмайди. Керакли ўйинчиларни топиш учун фаол ҳаракат қилиш лозим бўлади.

- Ҳимояда ўзгаришлар бўладими?

- Январда бир ҳимоячини қўшиб олганмиз. “Интер” уни кузатиб борганди. У яхши тезликка эга ва жамоани кучайтиради. Кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳозир ким сотиб олинишини тасдиқлаш қийин.

- Ярим ҳимояни кучайтириш устида иш олиб бориляптими? Туре билан боғлиқ омадсизлик ва Мело ҳамда Кондогбия билан боғлиқ ҳолатга изоҳ бера оласизми?

- Бу футболчиларга трансферлар бозорида талаб катта. Улар билан фақатгина биз қизиқмаяпмиз. Нимани амалга ошириш насиб этишини кўрамиз.

- “Интер” нима учун сиз келгандан кейин кучайиб кета олмади?

- Ўйлашимча, ўйинда баъзи кучайишларни уддаладик. Афсуски, бу натижаларда акс этмади. Жамоа кўплаб зарур бўлмаган хатоларга йўл қўйди. “Ювентус” ва “Женоа” билан учрашувларда ғалаба қозонганимизда барчаси бошқача кўриниш оларди. Шу билан бирга жамоа амалга оширган ишдан қониқиш ҳосил қилдим. Келаси мавсумда ўйинимизда хатолар сонини имкони борича камайтиришимиз керак бўлади.

- Клуб етакчи футболчилардан кимнидир сотиб юборишга мажбур эканлиги ростми? Айнан кимни?

- Бунга зарурат бор деб ўйламайман. Ҳозир барча футболчилар менинг назоратим остида. Бундай таваккалга бормасак керак.

- Жамоага скудетто учун курашишга нималар зарур?

- Скудетто учун курашишга уриниб кўрамиз. Ҳозирги таркиб билан ҳам курашишга имконият мавжуд. Жамоа ўсишга эришди ва мавсумлар оралиғида янада ривожланиши мумкин.

- Михайловичга қарши дерби қандай бўлади?

- Шубҳасиз, ноодатийроқ бўлади. Мен у “Милан”ни бошқаришидан хурсандман. Синиша ҳозир “Милан”дек буюк жамоани бошқариш учун етарлича тажрибага эга.

- Ибрагимовични “Интер”га қайтарган бўлармидингиз?

- У ҳамон ўйин тақдирини бир ўзи ҳал қилиши имкониятига эга. Албатта, қайтарган бўлардим.

- Шакири фойдасига қарор қабул қилганингиздан афсусланмайсизми?

- Йўқ. У яхши савиядаги футболчи. Баъзида ўйинчиларга янги жамоага кўникиб кетиш учун вақт керак бўлади. Шу сабабли омадли ва омадсиз ўйинлар рўй бериб туради.

- Моратти қачондир “Интер”ни ўзига қайтариши мумкинми?

- Билмайман. Унинг орзуси? Кўп йиллар давомида у президентлик қилди. Барча совринларга эга чиқди. Шунчаки билмайман.

- Италия терма жамоасини бошқариш хоҳиши борми?

- Тўғриси, билмайман. Шубҳасиз, бу катта фахр бўлади. Терма жамоани бошқариш барчага ҳам насиб этмайди. Қачондир уни бошқарсам, бундан хурсанд бўламан.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика