Роберто Карлос Бундеслига клубига бош мураббий бўлмоқчи

Narzulla Saydullayev
23 апр 2014, 17:17
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос Германия чемпионатини мақтади.
«Менга кучли чемпионатлар ёқади, айниқса Бундеслигадаги. Бу чемпионатни кузатиб бораман. Балки, бир кун келиб Германия клубида ишлаган биринчи бразилиялик мураббий бўларман», — дейди «Анжи» клубининг собиқ вакили «Sport Bild» нашрига.

Роберто Карлос айни пайтда Туркиянинг «Сивасспор» клубида ишламоқда. Клуб 30та турдан сўнг мусобақа жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net