Роберто Фирмино: «Бразилия қайтмоқда»

Narzulla Saydullayev
30 мар 2015
Бразилия терма жамоаси аъзоси Роберто Фирмино, Чилига қарши ўйинда (1:0) гол урганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Яхши кунлар келмоқда – Бразилия қайтмоқда.

Чилига қарши ўйин қийин бўлди. Уларнинг таркибида кучли футболчилар бор. Чили доим барча учун ноқулай рақиб.

Америка кубогига яхши тайёрландик», – дейди Фирмино.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси Дунга қайтганидан сўнг кетма-кет 8-ғалабани қўлга киритди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru