Роберто Баджо Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Narzulla Saydullayev
27 мар 2016, 15:33
Италия футбол Федерацияси раҳбарияти Антонио Контенинг ўрнига номзод қидиришни давом эттирмоқда.

Федерация раҳбари Карло Тавеккио рўйхатига «скуадра адзурра» собиқ футболчиси Роберто Баджо ҳам киритилди.

49 ёшли Баджода мураббийлик тажрибаси йўқ, лекин керакли лицензия бор. 2010-2013 йилларда Баджо Италия футбол Федерациясида болалар футболи тизимида ишлаган.

Италия терма жамоаси бош мураббийлигига Жан Пьеро Гасперини, Эусебио Ди Франческо ёки Луиджи ди Бьяджо каби мутахассислар номзод бўлиб туришибди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net

Сўнгги янгиликлар

Барча ›