“Биз кутган воқеалар юз берди. Ироқни ўрганиб чиқдик. Рақиб биз кутгачалик қаршилик кўрсатди. Аммо менинг шогирдларим ҳам яхши ўйнашди. Қирғизистон Японияни 6:2 ҳисобида мағлуб этганини эшитдим. Демак эртага Қирғизистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди”, - дейди Варела.
- Кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларингиз сизни қанчалик ҳайрон қолдира олишди?
- Бугун жуда яхши ўйнадик. Ёки бугун ёки ҳеч қачон деган шиор билан майдонга тушдик. Жамоам учун катта хурсандман.
- Япония терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани мураббий сифатида сизни ҳайрон қолдирдими?
- Мигел Родригони жуда яхши биламан. У билан танишмиз. Майдонда рақиб бўлсак ҳам ҳаётда яқин дўстмиз. Албатта унинг учун хафаман. Ундан кўп нарса ўрганганман. Барчанинг олдида Родригога раҳмат айтаман. Аммо таблодаги ҳисоб Қирғизистон кучли ўйнаганини кўрсатиб турибди.
- Эртанги ўйиндан олдин Австралия фаворитми?
- Биз Ироқни 5:3 ҳисобида мағлуб этдик, Қирғизистон эса Японияни 6:2 ҳисобида таслим қилди. Бунинг ўзи ҳам мусобақада рейтинг ёки фаворитлар роль ўйнамаётганини англатади. Эртага финалга тенг ўйин бўлади. Финалда фаворит бўлмайди. Учрашув 0:0 ҳисоби билан бошланади, ким эртага яхшироқ ўйнасагина ўша жамоа ютади. Рейтинг тарихда қолади, эртага эса янги тарих яратилади.