Роберт Левандовски: "Испания нафақат дам олиш учун яхши жой"

Mirjalol Normatov
30 май 2022, 22:20
Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"га ўтиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга жавоб берди.

"Испания буюк давлат. У ерда Майоркада уйим бор. Шу сабабли Испанияни нафақат дам олиш учун яхши жой деб ҳисоблайман", - деди польшалик ҳужумчи.

Олдинроқ Роберт ёзда "Бавария"дан кетишини расман тасдиқлаганди. Унинг мюнхенликлар билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Сўнгги маълумотларга қараганда у келаси мавсумда "Барселона"да ўйнаши аниқ бўлиб улгурган. Ўтган мавсумда Левандовски "Бавария" таркибида барча турнирларда 50 ўйинда қатнашиб, 46 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia