

"Мақсадларим йиллар ўтса-да, ўзгармаган. Мен "Бавария" билан имкон қадар кўпроқ совринлар ютишни, кўплаб голлар уришни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни хоҳлайман", - дейди польшалик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли форвард бу йил "Олтин тўп" учун овоз бериш натижаларига кўра, иккинчи ўринни эгаллади.
Жорий мавсум Германия Бундеслигасида Роберт 15 учрашувда қатнашиб, 16 та гол (3 таси пенальтидан) урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



