UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  1 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  21 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  8 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  2 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  2 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Роберт Фернандес: “Мураббий билан ҳамфикр бўлиш жуда муҳим” Янгиликлар

Роберт Фернандес: “Мураббий билан ҳамфикр бўлиш жуда муҳим”

“Барселона”нинг янги спорт директори Роберт Фернандес “Мундо Депортиво” нашрига интервью бериб, жамоада амалга оширадиган ишлари хусусидаги саволларга жавоб қайтарди.


 У Луис Энрике ва Субисаретта билан муносабати, Мессининг келажаги тўғрисида тўхталди.


- “Барселона”га қайтиш нимани билдиради?

- “Барса”ни ҳеч қачон ҳақиқий тарк этмайсан. Бир неча йил бўлганингдан кейин жамоани шунчаки ташлаб кетолмайсан. Бу ерда уй ва дўстлар қолади. Қизим ҳам шу ерда ишлайди. Клуб сенда изини қолдиргани сабабли кета олмайсан. Фахрийлар уюшмаси клуб билан доимо алоқада бўлишни таъминлайди. Техник котиб вазифаси ишониб топширилгани катта имтиёзга ўхшаб кўринади.

- Бу иш катта масъулият юклайди.

- “Атлетико” ва “Валенсия”да шундай лавозимларда ишлаганман. Бу қийин иш эканлигини биламан, лекин жуда хурсандман. Ўзим бўлган жойларда иштиёқ, интилиш билан эсда қолганман. Омад ҳам зарур, чунки қарор қабул қилишда бу муҳим. Қарорлар имкон қадар тўғри бўлиши даркор. Шу билан бирга техник котибнинг ҳар бир қарори тўғри бўлавермаслигини барча тушунади. Бизда ажойиб жамоа ва клубни яхши биламан. Бу менга ёрдам беради.

- Субисареттадан иш ҳақида сўрадингизми?

- У билан гаплашдим, лекин маълумот сўрамадим. Андони – яхши дўст ва у бу ерда биринчи кунданоқ мени алдамасликларини айтди. У билан илк бор 16 ёшимда Монакода халқаро турнирда учрашганмиз. Ўшандан бери терма жамоа, “Барселоне” ва “Валенсия”да бирга ўйнадик. Валенсияда бир-биримиздан 100 метр нарида истиқомат қилганмиз. “Барса” таклиф билдирганда унинг олдига бордим. Буни матбуотдан билишини истамадим. Шартнома тузган пайтимда ҳам уни бундан хабардор этдим. Андони биринчи, “Б” ва ёшлар жамоаларига жавобгар эди. Мен эса фақат асосий жамоа билан иш олиб бораман.

- Дарваозабонлар, Ракитич, Суарес, Вермален. Субисаретта кам бўлмаган ишни амалга оширгандек кўринади.

- Ҳамиша шу нарсани таъкидлаганман. Барчасини удалайдиган спорт директори бўлмайди. Иш минимал даражада хатолардан иборат бўлиши керак. Субисаретта катта ҳажмдаги ишни амалга оширди. Кўп меҳнат қилди. Ўзидан ажойиб жамоа қолдирди.

- “Барса” ва бошқа клубларда ишлаш ўртасида фарқ борми?

- Албатта, бор. “Барса” жуда муҳим клуб, унинг номидан музокараларни қандай олиш боришни тушуниш лозим. Жамоа имкониятлари баъзи ҳолатларда ишни осонроқ уддалашга сабаб бўлади. Баъзида бошқа клублар биздан кўпроқ нарса кутишгани боис қийинлашади.

- “Барса” қачон таклиф билан чиқди?

- Январнинг ўрталарида. Дастлаб улар техник қўмита аъзолигига таклиф этишди. Буни рад қилдим. Кейин яна бир неча суҳбат бўлиб ўтди. Лекин мураббий билан учрашиб, сўнг қарор қабул қилиш кераклигини билардим. Агар мураббий билан муносабат келишмаса, ишга киришишдан маъно йўқ. Чемпионлар лигаси финалининг эртаси куни учрашдик. Ўша кунгача ҳеч қандай қарорга келмагандим. Барча жиҳатларни муҳокама қилиш муҳим эди. Ўша пайтда Луис Энрикенинг қолишидан ҳам бехабар эдим. Мураббий билан суҳбатлашиб, ўртамизда яхши муносабат бўлишига ишонч ҳосил қилишим муҳим бўлганди.

- Нега техник қўмита таркибига киришни истамадингиз?

- Январда клубга хотиржамликни сақлаб қолиш муҳимлигини билгандим. Натижа келиши ва жамоа ажойиб бўлиши учун тинчлик зарур эди. Луис Энрике яхши ишлаётганди. Жамоа тўғри йўлга тушиб олди. Улар совринлар учун курашишда давом этишди ва уларнинг барчасига эга чиқишди.

- Энрике билан қандай ишлайсиз? Одатда мураббий ва спорт директорлари иш янги ўйинчилар билан шартнома тузишга етганда худди ит билан мушукдек муносабатда бўлишади.

- Биз ҳамфикрмиз. Кўпчилик қарор қабул қилишда кимдир яққол устунликка эга деб ўйлайди. Менда олдинги клублардан ҳам тажриба бор. Агар муносабат яхши бўлмаса, бундан иккимиз ҳам ютқазамиз. Биз футболга бир хил қараймиз. Ҳамиша мураббий билан муносабат ҳал қилувчи эканлигини таъкидлаб келганман. Энрике билан учрашувдан кейин вазият жуда яхшилигини ўйлагандим. Биргаликда яхши ишлашимизга шубҳа қилмайман. Луис билан илк бор “Висенте Кальдерон”да учрашганмиз. Ўшанда у ёшлар, мен асосий терма жамоада ўйнардим.

- Тбилисида Педро борасида очиқ гапирдингиз ва бунинг учун сизни танқид қилишди.

- Барча нарсани очиқ гапиришнинг иложи йўқ. Педро уни ўйинчи ва инсон сифатида ҳурмат қилишимни билади. Ўз ишим билан доимо танқидлар остида бўламан. Пичоқларни менга қадашсин, мураббий эса ўз иши билан машғул бўлсин.

- 6 йиллик шартномага эгасиз. Мессисиз “Барса” ҳақида ўйлаш мажбуриятингизга кирадими?

- Йўқ, Лео бу ерда фаолиятини ўтказади.

- Бироқ у абадий ўйнамайди!

- Афсуски, у абадий ўйнамайди. Лекин олдинда Месси билан яна бир неча йил бор. Одамлар у эртароқ яхши ўйнашдан тўхтайди деб ўйлашади, бироқ бундай ақлли футболчилар ҳамиша майдоннинг қайси қисми банд эканлигини яхши билишади. Ёши катта бўлиши билан маълум имкониятларни йўқотади, лекин у жуда ақл билан ўйнайди. Унда бу иқтидор бор.

- Месси – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчими?

- Шубҳасиз. Кимдир маҳорат бўйича унинг савиясига етса, бундан ажабланаман. Балки, маҳоратини йилдан-йилга ўстириб борадиган бошқа футболчи пайдо бўлар. Месси жамоада бахтли. Атрофдан унинг ўйинини кўрасан, яқинроқдан эса янада яхшироқлигини пайқайсан.

- “Ла Масия”нинг баъзи мураббийлари Мессига кўп алдашга рухсат беришмаган. “Ла Масия” ҳаддан ташқари академик ўйинга эътибор қаратиб юбормайдими?

- Аниқ ҳолатларда алдаш керак, жарима майдони атрофи ёки хавфли ҳолатларда. Бироқ бунда гап етук футболчи ҳақида кетмоқда. Агар футболчида зарур хусусият бўлмаса, унга дриблинг ишлатмасликни айтамиз. Ҳужумкор ўйинчилар эса алдашга киришишлари даркор, ярим ҳимоячилар вазият яратиб, кўпроқ тўп оширишлари лозим. Месси кабилар қандай ўйнаса, шундай ўйнашади.

- Месси, Суарес ва Неймар узоқ йиллар учликда қолишадими?

- Ҳа, чунки улар анча ёш.

- Педро “Марка”га берган интервьюсида Иньеста клуб унинг кетишига рухсат беришида унинг тарафида турганини айтди.

- Иньеста –жамоадаги муҳим аъзо ва у билан бу тўғрида бир неча марта гаплашдим.

- Бартомеу сизда жамоа билан яхши муносабат бўлишини истайди.

- Барча билан яхши муносабатдаман. Жамоада ажойиб футболчи ва инсонлар йиғилгани бизнинг бахтимиз.

- ФИФА таъқиқи остида Арда ва Алеиш келди. Бу етарлими?

- Педронинг кетишини истамагандик. У клуб тарихидаги муҳим ўйинчилардан бири эди. У ишига ҳамиша эътибор билан қарарди. Унинг кетиши икки тарафлама муаммо туғдирди: у кетди ва унинг ўрнини январгача тўлдира олмаймиз. Арда ва Алеиш каби ким биландир шартнома тузишимиз ва қишгача кутишимиз мумкин эди, аммо шошиш керак эмас. Кимнидир таркибга қўшиб олиш учун етарлича вақт бор. Жамоага керак бўлса қишда трансфер амалга оширамиз, лекин бизда Сандро ва Мунир сингари ўсиб келаётган футболчилар бор.

- Жамоага ўрганадиган ёш футболчини олиб келган маъқулми ёки кўп ўйнамаслигини биладиган фахрийними?

- Бизда кўплаб вариантлар бўлади. Чунки биз танлаган ўйинчи қиммат ёки бошқа жамоага ўтишни хоҳлайдиган бўлиши мумкин. Барчасини таҳлил қилиш чиқиш лозим. Кўп ўйнамайдиган футболчига катта пул тўлаш ёки уни бошқа позицияда ўйнаш каби ҳолатларни ҳал қилиш даркор.

- Скаутларни назорат қиласизми?

- Ҳа, Урбано унга тўлиқ жавоб беради. У мен билан ака-укадек. Бир идорада ишлаймиз. Яна Луис Гонсалес, Чечу Рохо, Пеп Боада, Алекс Гарсия ва Мики Альберт иш олиб боради.

- Нолито “Сельта” билан шартномасини узайтиргани сизни безовта қилдими? Унинг учун энди 30 миллион евро тўлаш керак бўлади.

- Йўқ, бу унинг қарори.

- Субисареттааввал “Барса”га тегишли бўлган ва текинга қўйиб юборилган футболчи учун кўп пул тўлаш нотўғри деб ўйларди. Сиз Нолито учун тўлаган бўлармидингиз?

- “Барса” муҳтож бўлган ҳар қандай ўйинчи учун тўлаган бўлардим.

- Сиз “Сельта” билан бу борада келишувга эришдингизми?

- Йўқ.

- Сандро ва Мунирга асосий таркибдан жой кафолатланмаганини айтдингиз.

- Жамоага энди келгандим. Кейин Педро кетди ва режалар ўзгарди. Педросиз уларни қўйиб юбора олмаймиз. Шунинг учун барчаси тез ўзгариб кетишини айтаман.

- Трансфер бозори қайнамоқда. “МЮ” Мартиал учун 50 миллион евро тўлади.

- У жуда иқтидорли футболчи. Ўтган йили ўзидан яхши таассурот қолдирди. Тўғри, унга катта пул тўланди, лекин жамоа бунга тайёр экан, нима дейиш мумкин? Бошқа жамоа ўйинчилари тўғрисида гапиришни истамасдим.

- Ундай ҳолда Месси ва Неймар қанча туради?

- Бу мантиқан тўғри солиштириш эмас.

- Неймарнинг шартномасини узайтириш билан шуғулланасизми?

- Йўқ. Менинг мажбуриятларим аниқ. Неймар масаласи бошқарувчилар қўлида.

- Спорт нуқтаи-назаридан у жамоадаги иккинчи футболчими?

- Бу томондан мен уни билганимдан бери энг юқори ҳолатда. “Атлетико”да ишлаган пайтимда уни олишни хоҳлаганман.

- “МЮ” Неймар учун 190 миллион евро таклиф қилгани ҳақиқатми?

- Ҳеч қандай таклиф олмадик. Тўғри бўлмаган кўплаб нарсалар муҳокама қилинади. Неймар жамоада бахтли ва у биз билан қолади.

- Академиядан биринчи жамоага қўшилиши мумкин бўлган футболчилар борми?

- Ҳа, асосий жамоа аъзосига айланишга қодир потенциалга эга ўйинчилар бор. Лекин талаблар юқори бўлгани учун жамоамизда ўйнаш осон эмас. Вазифамиз улар олдига қўйган мақсадга эришишга ёрдам бериш.

- 19 ёшли Адама сотиб юборилди. Буни тўғри қарор деб ўйлайсизми? Ижарага бериш орқали унинг маҳоратини ўстириш ва жамоага қайтариш имконияти бор эди.

- Ўйинчи ва агент ўзларига маъқул қарорни билдиришди. Баъзида улар адашишади, лекин бу ҳолда улар тўғри қарорга келишди деб ўйлайман.

- Адама ва Деулофеу кетди. “Барса”да анъанавий вингерлар учун жой қолмадими?

- “Барса”ҳар доим ўз услубида, ҳужум ҳудудини кенгайтириб ўйнайди. Ҳозир қанотларда ўзининг кучлироқ оёғи ёрдамида марказга ёриб кириб, ўйнайдиган қанот футболчилари бор. Улар гол ҳам уришлари керак. Барча масалани марказий ҳужумчиларга қолдириб бўлмайди. “Тоза” вингерлар қанотда дриблинг кўрсатиб, кейин тўпни оширишади. Жамоада бундай ўйинчилар даври ўтди деб ўйламайман. Ҳамиша майдонда кенг ўйнайдиганларга муҳтожлик сезилади. Бироқ улар бошқа томондан чеклаб қўйилган. Адама ва Деулофеу ҳали ёш. Клуб уларнинг ҳолатини назорат қилиб боради.

- Агар Луис Энрике клубга шу мавсумдан кейин мураббийлик қилмаслигини айтса, унинг ўрнига бирор мўлжаллаганингиз борми?

- Бундай нарсалар ҳақида ўйламаяпман ҳам.

- Лекин спорт директори узоқ режаларга эга бўлиши керак.

- Бу рўй берса, режа тузаман. Ҳозир эса Энрике бизнинг мураббийимиз. У бу ерда кўп қолиши керак. Бу менинг вазифамдир. Луис “Барса” учун идеал мураббий.

- Жамоа билан сафар ўйинларига борасизми?

- Йўқ. Чемпионлар лигаси ва чемпионатда уй ўйинларига бораман. Бошқа жамоалар ўйинига борсам, ўрнимга кимдир биринчи жамоа билан боради. Мен футбол кўришим лозим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика