

У Австралия А лигаси вакили "Брисбен Роар" бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу янгиликни клуб матбуот хизмати ҳам тасдиқлади ва Фаулер билан икки йиллик шартнома тузилганини маълум қилди.
Шуни айтиш лозим, 44 ёшли мураббий футболчилик даврида Англия Кубоги, УЕФА Кубоги ҳамда УЕФА Суперкубоги каби мусобақаларда ғолиб чиққан. Робби Фаулер бунгача "Ливерпуль" футбол академиясида ишлаб келаётганди.



