Роббен жароҳат туфайли "Барселона"га қарши биринчи учрашувда майдонга туша олмайди

Aslanov Jasurbek
29 апр 2015, 12:43
"Бавария" бош мураббий Хосеп Гвардиола "Барселона"га қарши Чемпионлар лигаси ярим финал биринчи учрашувида ярим ҳимоячиси Арьен Роббенни майдонга тушира олмайди.

Голландиялик футболчи Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши Германия Кубоги ярим финалида жароҳат олди. Ҳозирча унинг сафга қайтиш муддати маълум қилингани йўқ.

Ярим финал учрашуви 1:1 ҳисобида якунланди ва пенальтилар сериясида омад дортмундликларга кулиб боқди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com