Роббен: "Қозоғистон билан худди гандбол ўйнагандек таассурот уйғонди"

Aziz Tukhtamuradov
11 окт 2014, 19:30
Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Қозоғистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман! Бахтимизга рақиб устидан иродали ғалаба қозона олдик. Биз тезроқ ўйнашимиз мумкин эди, бироқ бундай рақибга қарши худди гандбол ўйнаётгандек таассурот қолдирди. Қозоғистоннинг кучсиз томонини топиш учун ўнгдан, чапдан, марказдан ҳужум қилдик, кўп вақт бу ўхшамади. Жуда қийин баҳс", - дейди Арьен.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: euro-football.ru