Рияд Махрез: «Лестер» битта футболчига боғланиб қолмаган»
25 апр 2016 10:01
Янгиликлар
Рияд Махрез: «Лестер» битта футболчига боғланиб қолмаган»
«Лестер» ярим ҳимоячиси Рияд Махрез «Суонси»га қарши ўйиндан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.
«Ҳар бир футболчи жамоа ғалабаси учун курашишда давом этади. «Лестер» битта ўйинчига боғланиб қолмаган. Бизда жуда аҳил жамоа бор. Бир биримиз учун ҳаракат қиламиз. Баъзида мен, баъзида Варди ёки Ульоа гол уради. Биз бир жамоамиз.
Мухлисларимизга гап йўқ. Яна учта тур қолди. Барчаси «Лестер»нинг ўз қўлида. Ўзимизни қўлга олишимиз керак», – дейди футболчи.
Фикрлар