Ривожланиш кубоги-2022. Ўзбекистон ўсмирлари қирғизистонлик тенгқурлари устидан ишончли ғалабага эришишди

Sherzod Nurmatov
13 фев 2022, 19:49
Минск шаҳрида 2022 йилги "Ривожланиш кубоги" мусобақаси давом этмоқда.

Бугун вакилларимиз қирғизистонликларга қарши майдонга тушишди ва ишончли ҳисобда ғалаба қозонишди.

Қирғиз Республикаси (ўсмирлар термаси) – Ўзбекистон (ўсмирлар термаси) 1:3

Голлар: Мунатбек Куатбеков 53' – Искандар Солиев 27', Муҳаммадали Ўринбоев 74', Нурлан Ибраимов 79'

Ўзбекистон U-18: Умар Рустамов, Абдуллоҳ Омоналиев, Искандар Солиев, Равшан Ҳайруллаев, Улуғбек Кенжаев, Муроджон Комилов, Асадбек Рустамов, Асадбек Жамолов, Рўзибой Файзуллаев, Абдуазим Ортиқов, Саидумархон Саиднуруллаев



Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати