"Ривер Плейт" "Реал"нинг маҳфий музокараларидан норози

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2018
"Ривер Плейт" президенти Родолфо Д'Онофрио жамоа ярим ҳимоячиси Эсксекиэл Паласиос ва "Реал" ўртасида ўтказилган хуфиёна музокаралардан норози.

"Буни миш-миш деб юргандик, аммо ҳақиқат экан. "Реал"дек обрўли клуб футболчи билан орқамиздан музокара ўтказиши "Ривер"га бўлган ҳурматсизлик..

Буни кеча айтдим, бугун ҳам такрорлайман: Музокаралар мен учун кутилмаган ҳол бўлди, чунки бу Ди Стефано даврида пайдо бўлган клублар ўртасидаги тарихий муносабатларига мос эмас" - дейди Д’Онофрио.

Олдинроқ, Паласиосга "Атлетико", "Милан" ва "Интер" қизиқиш билдираётгани айтилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca