UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  0 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  0 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  3 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  33 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди Янгиликлар

"Ривер Плейт" дарвозабони 90-дақиқада пенальтини қайтарди ва "Бока Хуниорс" чемпионга айланди! Аргентинада ақлбовар қилмас воқеалар содир бўлди

Аргентина чемпионати мутлақо ҳайратланарли тарзда якунланди. Олтин медалларни "Бока Хуниорс" қўлга киритди, бироқ сўнгги дақиқагача чемпионлик "Раcинг"га насиб қилиши мумкин эди.

Сўнгги тур олдидан “Бока” "Расинг"дан бир очко олдинда эди ва улар ғалаба қозонган тақдирда чемпионлик кафолатланганди. "Раcинг" эса ғалаба қозониши ва "кўк-олтинранглилар"нинг очко йўқотишини кутиши лозим эди. Агарда “Бока” мағлуб бўлса ва “Расинг” дуранг ўйнаса, чемпионатнинг плей-офф босқичи ўтказиларди.

Энди эса энг қизиқарли воқеага ўтсак: мавсумнинг сўнгги турида "Бока" "Индепендиенте", "Раcинг" эса "Ривер Плейт"га қарши тўқнаш келиши керак эди. Бу ерда нафақат "Бока" ва "Ривер" ўртасидаги ўзаро қарама-қаршилик қизиқ туюларди, балки "Индепендиенте" ва "Раcинг" ҳам тарихий рақиблар саналарди. Агарда чемпионлик учун даъвогар клубларнинг вазифалари аниқ бўлса, унда бўлажак рақибларда савол юзага келарди: улар азалий рақибларига ёрдам берадими?

Яхшиямки, ҳеч қайси жамоа бир-бирига атайин совға ҳозирламади ва якун ҳайратланаоли тарзда юз берди. Келинг, тунги воқеалар хронологиясини кузатамиз:

• 50-дақиқага келиб, "Бока" "Индепендиенте"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этаётганди (дастлаб жамоа 0:1 ҳисобида ортда қолаётганди), бу ҳолатда чемпионлик тақдири "Раcинг"нинг натижасига боғлиқ бўлмасди.

• Орадан 6 дақиқа ўтгач, бошқа учрашувда ҳисоб очилди: Матиас Рохас "Расинг" сафида пенальтидан гол урди. Бу ҳолат ҳам жадвалда ҳеч нарсани ўзгартирмасди, аммо эндиликда "Бока"нинг очко йўқотишга ҳаққи йўқ эди.

• 81-дақиқада "Бока" марра сари йўлни қийинлаштирди: жамоа дарвозасидан тўп ўтказиб юборди, ҳисоб эса 2:2 кўриниш олди ва онлайн жадвалда "Расинг" биринчи ўринга кўтарилди.

• Бироқ параллел ўйинда вазият издан чиқишда давом этди, чунки "Ривер" 80-дақиқада Мигель Борханинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди ва "Раcинг" иккинчи ўринга тушиб қолди.

• 90-дақиқада эса "Раcинг" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Дастлабки 11 метрли нуқтадан стандартни голга айлантирган Рохас аллақачон алмаштирилганди. Чемпионликни тақдим этиш юки Хонатан Гальван зиммасига тушди. Аммо... ЖЧ-2018да Аргентина терма жамоасига чақирилган "Ривер Плейт" дарвозабони Франко Армани зарбани қайтарди, қайтган тўпга эса "Раcинг"нинг бошқа футболчиси ноаниқ зарба берди.

• Гальваннинг омадсизлигидан беш дақиқа ўтгач, 90+5 дақиқада Мигель Борха дубль қайд этиб, "Расинг"нинг чемпионлик умидига барҳам берди ва "Ривер Плейт"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Тамом-вассалом! Ҳақиқий байрам эса бошқа стадионда бошланди.

"Бока Хуниорс" умумий олганда, атиги +6 голлар фарқи билан, бироқ унутилмас чемпионликни қўлга киритди.



 Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика