Ривалдо: "Неймар "Барселона"дан кетиб хато қилди"

Aslanov Jasurbek
18 апр 2019
"Барселона" собиқ футболчиси Ривалдонинг фикрича, ҳужумчи Неймар 2017 йилда Каталония клубидан ПСЖга ўтиб адашган.

"Неймар кетиб хато қилди, у буни тушуниши керак. Футболчи "Барселона"га қайтишини истайман. Аммо бундай бўлмаса, испан футболи ривожи учун "Реал" Неймарни сотиб олишини хоҳлардим" - дейди Ривалдо.

Неймар "Барселона" сафида 186та ўйин ўтказиб, 105та гол урди ва 59та голли пас берди. 2017 йилнинг 3 август куни у 222 млн. евро эвазига ПСЖга ўтди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Onda Cero