

Бир кун келиб "Барселона"да Мессига ўхшаган яна бир футболчи пайдо бўлади деб ўйламайман. Ҳозир у шак-шубҳасиз дунёнинг энг яхши футболчиси. Тўғрисини айтсам, шахсий совринлар ютишда унга ҳеч ким ҳалақит бера олмайди. Энди май келди, у эса "Олтин тўп" ва ФИФАнинг йил футболчиси совринини ютмоқчи" - дейди Ривалдо.
Месси жорий мавсум ЛаЛиганинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 34та гол урди ва 13та голли пас берди.



