Ривалдо: "Иско Хамес намунасидан илҳомланиб "Реал"дан кетиши мумкин"

Alisher
19 окт 2020, 16:04
"Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Ривалдо Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Иско Хамес Родригеснинг вазиятини кўриши мумкин. Бу олға қадам ташлаш борасида яхши намуна. Хамес ҳозир "Эвертон"да ажойиб ўйнамоқда. Агар Зинедин Зидан ҳали ҳам унга ишонч билдирмасликни давом эттирса, Иско бу намунадан илҳом олиши мумкин", - дейди бразилиялик футболчи.

Иско 2013 йилдан бери "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилади.

28 ёшли хавбек жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Betfair