Ривалдо: “Барселона” “Челси”дан кучлироқ”

20 фев 2018, 23:14
“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Ривалдо каталонияликларнинг “Челси”га қарши имкониятлари ҳақид гапирди.

“Ўйлашимча, осон ўйин бўлмайди. Аммо “Барселона” – фаворит. 

Инглиз жамоаларига доим ҳурмат билан қараш лозим. Аммо ўйлашимча, “Барселона” “Челси”дан кучлироқ ва улар кейинги босқичга йўл олишади”, дейди бразилиялик футболчи.

Ривалдо 2000 йилги ЕЧл ¼ финалида “Челси”га қарши кечган баҳсларга ҳам тўхталди.

“Эсимда, биринчи ўйиндаа Англияда 1:3 ҳисобида имкониятни бой бергандик. “Камп Ноу”да қўшимча таймларда лондонликлардан устун келгандик. Иккинчи бўлимнинг 45-дақиқасида пеналтини амалга оширгандим. Ҳисобни 4:1 га ўзгартиришим мумкин эди, аммо хатога йўл қўйгандим. Сўнгра қўшимча вақтларни ўйнашимизга тўғри келган ва биз иккита гол уришга эришгандик”, дейди бразилиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca