Мудрик фаолиятини қаерда давом эттириши маълум

Sherzod Nurmatov
18 авг 2026, 17:25
Украиналик вингер Михайло Мудрик фаолиятини ижара асосида Англияда давом эттириши мумкин.

“TEAMtalk” маълумотларига қараганда, “Ковентри Сити” “Челси”нинг 25 ёшли футболчиси учун курашда рақобатчиларини сезиларли даражада ортда қолдирмоқда.

Лондон клуби Мудрик билан бутунлай хайрлашишни режалаштирмаяпти. “Челси”да узоқ вақтлик танаффусдан сўнг футболчига доимий ўйин амалиёти зарур деб ҳисоблашмоқда, шу сабабли фақатгина ижара вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Нашрнинг қайд этишича, “Ковентри” “Челси” собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард бошқармоқда ва у лондонликлар сафидаги фаолияти орқали Мудрикни жуда яхши билади. “Челси” раҳбарияти ҳам жамоа ўйин услуби украиналик вингерга мос келишига ва узоқ муддатли танаффусдан кейин ўз формасини тиклаб олишига ёрдам беришига ишонмоқда.

Мудрик 2024 йилнинг ноябрь ойидан бери расмий учрашувларда майдонга тушмаганди. Июль ойининг охирида футболчи машғулотларга ва ўйинларга қайтиш учун рухсат олди, шундан сўнг у “Челси”нинг мавсумолди турне доирасидаги 3 та баҳсида иштирок этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TEAMtalk