

"Эвертон" клуби ҳужумчиси Ришарлисон "Ливерпуль" ЕЧЛда ғалаба қозонишини истамаслиги ҳақида гапирди.
"Англия ҳақида гапирадиган бўлсам, "Ливерпуль" ЕЧЛда ғалаба қозонмаслигини хоҳлардим. Бу сизга ёқадими, йўқми - биз рақиблармиз. Шу туфайли улар ғалаба қозонишини истамаймиз. "Ливерпуль" мухлислари ижтимоий тармоқларда бизни мазах қилишни жуда яхши кўришади. Шунинг учун ҳам, агар мендан сўрасангиз, "Ливерпуль" ғалаба қозонмаслигини танлаган бўлардим", -дейди Ришарлисон.



