

"Goal" хабарига кўра, 22 ёшли футболчининг тиззаости суяги соҳасида жиддий синиш кузатилган.
Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши аниқ эмас. Одатда бундай жароҳат олган футболчилар 2-3 ойда сафга қайтишади. Агарда у операция қилинадиган бўлса, муддат янада кўпаяди.
Ушбу мавсумда Жеймс "Челси" таркибида 23 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 6 ассист қайд этди.



