Рио Фердинанд: "Ван Гал қўл остидаги МЮ орқага қараб кетяпти"
14 дек 2015 16:10
Янгиликлар
Рио Фердинанд: "Ван Гал қўл остидаги МЮ орқага қараб кетяпти"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд жамоа бош мураббийи Луи ван Гални танқид қилди.
"Ван Гал қўл остидаги "Манчестер Юнайтед" орқага қараб кетяпти. Футболчилар ўз жойини йўқотмаслик учун таваккал ва етакчилик қилишдан қўрқишяпти. Бу эса ўйинга ўз таъсирини ўтказмоқда. Ҳар бир футболчи ўзини майдонда кўрсатиш имкониятига эга бўлиши лозим.
Раҳбарият трансфер учун катта маблағ сарфлаган мураббийдан айрилмоқчи эмас, аммо вазият жуда оғир, чунки жамоа мавсумни кучли тўртликда якунламаса клубни на Анчелотти ва на Гвардиола бошқаришни истайди. Шу билан бирга, футболчилар ҳам бу клубга ўтишни истамай қолади" - дейди Фердинанд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар