

Афсонавий ҳимоячининг сўзларига кўра, Харри Кейнга тенг келадигани йўқ. Фердинанд инглиз ҳужумчиси қайси сифатлар сабаб энг зўр эканлигини тушунтирди.
"Кейн - бу футболнинг энг яхши рекламаси. Унга ишонишмади, энди эса у Чемпионлар лигасида ўйнамоқда. Айтишим мумкинки, ҳаммасидан оғири, кичик жуссали ҳужумчиларга қарши ўйнаш. Улар ҳимоячилардан осон ўгирилиб қолишади. Шунга қарамай, ҳозир Кейн - дунёда энг зўри. У гол урмаслиги ҳам мумкин, лекин барибир ўйинга таъсир қилади", - деди Фердинанд.




