

"Менга Хитойдан таклиф бўлди, аниқ рақамлар айтилди. Бироқ менга Бундеслига ва Чемпионлар лигаси ёқади. Европанинг энг нуфузли турнирида иккинчи марта ғолиб бўлмоқчиман.
"Бавария"даги келажагимга тўхталадиган бўлсак, бу ерда яна бир йил ўйнамоқчиман, аммо мавсум давомида нималар бўлишини кузатиш керак. Ўзингга ва ўз ишингга тўғри баҳо беришинг лозим" - дейди Рибери.
Рибери 2007 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.



