

34 ёшли футболчи "Байонна" клубига ўйин лицензияси олиш учун 33-35 минг евро атрофида пул тўлаган. Бу воқеа 2010 йил содир бўлган ва уни агент Кристофф Хатто ўз китобида ёзган.
"Байонна" бошқарув қўмитаси раиси Жан-Пьер Мейнард клуб Риберидан шунча пул олганини тасдиқлади.
"Франк укасининг қонуний шартномасини тўлаб берди ва 33-35 минг евро атрофида пул ўтказди. Кенгаш аъзоларидан бири Капбретонеда Рибери билан учрашди, ўша пайтда Франк тиббий кўрикдан ўтаётганди. Шартнома шу тарзда имзоланган" - дейди Мейнард.
30 ёшли Франсуа Рибери бор-йўғи 3та учрашув ўтказган.



