Рибери "Фиорентина"да қолмоқчи, аммо клуб 38 ёшли хавбекнинг маошини 4дан 2 млн еврога қадар туширмоқчи

Alisher
6 июн 2021, 14:32
"Фиорентина" ярим ҳимоячи Франк Рибери билан бир йиллик шартнома имзолаш борасида музокаралар олиб бормоқда.

38 ёшли франциялик футболчи клубда қолишга қарши эмас, аммо клуб президенти Рокко Коммиссо унинг маошини 4дан 2 миллион еврога қадар туширмоқчи.

Бунга қарамай, Риберининг агенти ҳисобланган Давиде Липпи билан шартнома яхши кайфиятда ўтди. Якуний қарор кейинги ҳафта қабул қилиниши кутилмоқда.

Рибери ўтган мавсум А Серияда 29та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira