
"Ростов" 40 та медалга қўшимча қилиб, яна 30 та соврин буюртма қилди, аммо улар клубга етказиб берилганида, медаллардаги ёзувда хато борлиги аниқланди.

"РФИда медалларнинг қўшимча партиясига буюртма бериш таклиф қилинди, биз рози бўлдик, аммо уларни хато билан тайёрлашган экан. "Чемпионат России" сўзи ўрнига "Чемпионат Росиии" ёзилган эди. Биз бу медалларга совринлар билан шуғулланадиган РФИ ҳодими орқали буюртма берганмиз" - дейилади "Лайф" нашрига берилган интервьюда.
Тақдирлашдаги хато туфайли, клуб ҳодимларининг бири сувенир сифатида буюртирган махсус медаллардан фойдаланилди. Қўшимча 30 та медаль клуб бюджети ҳисобидан тўланди.