Рейна Роналду тепадиган пенальтини қандай қайтариши ҳақида гапириб берди
14 фев 2017 13:45
Янгиликлар
Рейна Роналду тепадиган пенальтини қандай қайтариши ҳақида гапириб берди
"Наполи" посбони Пепе Рейнанинг фикрича, агар "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳсида пенальти белгиланса, у Криштиану Роналду зарбасини қайтариш учун имкониятга эга бўлади.
"Биз бу вазиятга эътибор беришимиз керак. Хатто Роналдунинг кўз қарашларини кузатиш лозим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Роналду пенальтида асабийлашмайди, чунки у тажрибали" - дейди Рейна.
Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 15 февраль куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 7 мартда ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар