

"Игуаин билан хайрлашиб, уни қучоқлаб қўйдим. Бу ачинарли вазият. Унга келгусидаги ишларига омад тиладим. Афсуски, футбол шундай. Жамоадаги шеригимни йўқотяпман. Аммо, Гонсало мен учун яхши дўст бўлиб қолади" — дея Рейнанинг сўзларини келтиради Football Italia нашри.
Игуаин "Милан"га ўтган ёзда "Ювентус" сафидан келиб қўшилганди. "Челси" Гонсалони 9 миллион евро эвазига мавсум охирига қадар ижарага олади. Келишувга кўра, "аристократлар" 31 ёшли футболчини ёзда 36 миллион евро тўлаган ҳолда тўлиқ сотиб олишлари мумкин.



