Рэшфордга ПСЖ қизиқмоқда. МЮ форвардида ўтган ёздаёқ парижликлар билан келишув бўлган

Alisher
14 апр 2022, 18:55
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Францияга йўл олиши мумкин.

24 ёшли форвардга ПСЖ қизиқмоқда, французлар унинг харидини бир йил олдин ҳам ўрганишган эди.

МЮ ўтган ёзда парижликлар форварди Килиан Мбаппе бўйича трансфер таклифи беришга тайёр эди, аммо ўйинчи "Реал"ни танлади.

ПСЖ ўз навбатида Мбаппе кетиши мумкинлиги сабаб Рэшфорд билан келишиб олган эди.

Англиялик футболчи МЮда жорий мавсум асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabriceHawkins

Сўнгги янгиликлар

Барча ›