

"Қизил иблислар" матбуот хизматининг хабарига кўра, 24 ёшли футболчи елкасидан олган жароҳатидан кейин жисмоний ҳолатига қайтиб олиш учун вақт олган.
Унинг ўрнини "Арсенал" форварди Эмиль Смит-Роу эгаллади. 21 ёшли футболчи илк марта термага чақирилмоқда.
Англия термаси 12 ноябрь куни Албания, 15 ноябрь куни эса Сан-Маринога қарши ўйнайди.



