

Учрашувда Маркус Рэшфорд 41-дақиқада Ван-Биссаканинг тўп узатишидан сўнг боши билан гол урди. Маркус баҳсдан сўнг ана шу голи ҳақида ёзди.
"Ҳозирча Роналдунинг сакраши даражасида эмас, лекин бунинг устида ишлаяпман", - деб ёзди Рэшфорд ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд АПЛда 19 турдан сўнг 11та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи ўринда бормоқда. У билан бирга Тэмми Абраҳам ("Челси") ва Дэнни Ингс ("Саутгемптон")лар ҳам шунчадан гол уришган.
Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ



