

Рэшфорд Гарет Саутгейтнинг ноябрь ойидаги ўйинларига чақирилган эди, аммо у АПЛ 8-тури доирасидаги МЮ ва "Эвертон" (3:1) жамоалари ўртасидаги ўйинда жароҳат олган ва Ирландия (3:0)га қарши ўртоқлик ўйинига келмади.
Шу билан бирга Англия терма жамоасига яқин ўйинларда "Вулверхэмптон" ҳимоячиси Конор Коади ёрдам бера олмайди.
У коронавирус ташувчиси билан алоқадан бўлганидан кейин изоляцияга ўтишга мажбур бўлган, ўйинчининг ўзи касалланганми ёки йўқ, бу номаълум.



