Рэшфорд футбол мухлисини судга берди

Mirjalol Normatov
19 июн 2022, 13:28
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд футбол мухлисини судга берди.

Футболчи мухлисга ирқчиликда, безорилик ва ҳаётга қилинган тахдид борасида айблов қўйди. Футболчи ишни судга оширган ва 10га яқин юрист-адвокатлар билан ишламоқда.

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан келишуви 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Якунланган мавсумда Рэшфорд барча турнирларда 32 ўйинда қатнашиб, 5 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal