"Ренн" Умтитининг трансферига шубҳа қилишни бошлади

Alisher
8 июл 2022
Ўйинчининг формаси саволлар уйғотмоқда.

"Ренн" бош мураббийи Бруно Женезио "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитининг эҳтимолий трансфери секинлашаётгани ҳақида гапирди.

"Умтити — менга жуда ҳам ёқадиган ўйинчи. Аммо, унинг жисмоний ҳолати бўйича саволлар бор, шу сабаб бу клуб учун битимни секинлаштиришини тушунаман", — дейди мураббий.

28 ёшли Умтити ўтган мавсум Ла Лига доирасида 1та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe