UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши ўйнайди   1 09:21Кеча жароҳат олган Шукуров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида пост қўйди  6 08:41Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  17 08:10ЖЧ-2026 саралаши. Винисиус пенальтидан гол ура олмади, Месси ва Аргентина эса сафарда Парагвайга ютқазди  3 07:54Ҳамид Саҳари Қатар-Ўзбекистон учрашуви учун карикатура чизди  25 07:24Марко Матерацци: "Златан ўзини энг зўри деб ҳисоблайди, лекин ундай эмас"  1 02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  31 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  2 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  15 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  114 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  81 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  91

Регламент бузилган, тамом вассалом! Янгиликлар

Регламент бузилган, тамом вассалом!

Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси қарорига биноан келаси мавсум олий лигада 16 та жамоа иштирок этиши маълум қилинган эди.
Жорий мавсум якунларига кўра кучлилар сафини тарк этган Андижон ҳамда Сўғдиёна жамоалари яна олий лига баҳсларида ўз вилоятлари шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, 1-лигада дастлабки икки ўринни эгаллаган "Шўртан" ҳамда "Қўқон-1912" клублари ҳам олий лигада янги мавсумни бошлашади. Андижон ва Сўғдиёнадан фарқли равишда Ғузор ва Қўқон шаҳри жамоалари бу имкониятни бир йил давомидаги меҳнатлари эвазига қўлга киритишди. Табиийки, жамоалар сони 16 тага етгач, соннинг ошиши сифатнинг тушишига хизмат қилмасмикан, ўткинчи ўйинлар сони ортиб кетмасмикан, қабилидаги ҳақли саволлар кўпчиликда туғилади.

Мулоҳаза юритиб кўрсак, жамоалар сонининг оширилишида ижобий ва салбий жиҳатлар борлиги кўзга ташланади. Ижобий томони  жамоалар сони ортиши билан олий лигадаги ўйинлар сони ҳам ошади. ОФКнинг талаби ҳам шу. Лекин ОФК жамоалар сони билан эмас, бир мавсум давомида ўтказиладиган ўйинлар сони билан ҳисоблашади. Унга кўра, бир йилда барча мусобақалардаги минимал ўйинлар сони 27 та учрашувни ташкил қилиши керак. Чемпионатда 26 та, кейин кубок финалидаги учрашув. БААда минимал ўйинлар сони 33 та. Чемпионатида бизда бўлгани каби 26 та, Лига кубогида 6 та ҳамда мамлакат кубоги финалидаги ўйин. Олий лигада жамоалар сонининг оширилишига ортиқча эътироз йўқ.

Лекин спорт принципларига амал қилган ҳолда бу ишни амалга ошириш керак эди. Регламентни чиқарган ПФЛнинг ўзи унга амал қилмаслигини тушуниш қийин. Ҳа, бу ерда Регламент ҳам бузиляпти. Бу йил 2016 йилги футбол мавсумида 16 ёки 18 та жамоа иштирок этади, деб кейин янгилик амалга оширилганида, мақсадга мувофиқ иш бўларди. Шунда Регламент ҳам бузилмас эди. Шунда ПФЛ профессионал иш тутган бўларди. Ўзи шундоқ ҳам ПФЛнинг обрўси тушиб бораётган бир пайтда бундай қарор қабул қилингани барибир яхши бўлмади. Олий лигада рақобатни юзага келтира оладиган, интригани кучайтира оладиган жамоалар бўлса ҳам майли эди. Шу мавзуда ПФЛ бош директори Фарҳод Магометов билан гаплашганимизда у кишидан шундай жавобни олдик. 

"Ҳозир бу ҳақида гапиришга эрта. 17 декабрь куни биз мавсум якунлари ва янги йил режалари бўйича йиғилиш ўтказамиз. Шу йиғилишда барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин. Ҳозирча сизга бир нарсани айтишим мумкин, ЎФФ делегацияси билан бирга Андижонда бўлиб қайтдик. У ердаги шароитлар билан яқиндан танишдик. Андижонда яхши инфратузилма шаклланган. Вилоятда футболни яхши кўришади. Қолаверса, бу йил жамоа ўзининг ярим асрлик тўйини нишонлади. Биз клубларга ёрдам бершимиз лозим. Эндиги режага кўра, худди шундай ташрифни Жиззах вилоятига ҳам уюштирамиз. Биз "Сўғдиёна" жамоасининг ҳам бугунги ҳолатини кўздан кечиришимиз керак", - деди Фарҳод Абдуалиевич.

Олий лигадада жамоалар сонининг ортиши ўртамиёна футболчиларнинг ҳам янада кўпайишига олиб келади. Ўзи шундоқ ҳам 3-4 та жамоани инобатга олмаганда, клубларимиз сафида истеъдодли футболчилар етишмаяпти. Яна у жамоадан бу жамоага оптом ўтиш бошланади. Кўряпсизми, ўзгариш футболимизга ижобий жиҳатдан кўра салбий томондан таъсир қила бошлаяпти.

"Олий лигада жамоалар сонининг 16 тага етганини қўллаб-қувватлайман. Бу билан ўйинлар сони ҳам ошди. Ўйинлар қанчалик кўп бўлса, футболчиларнинг тажрибаси шунча ошиб боради. Лекин масаланинг иккинчи жиҳати ҳам борки, бу биринчи лига. Бу жад ҳам муҳим ва нозик масала. Келаси йили қуйи лигадан қайси жамоалар кучлилар сафига қўшилар экан? Бу катта масала. Жамоаларнинг молиявий ҳолатини ўзингиз кўряпсиз". Бу сўзлар "Насаф" жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванковга тегишли.

Ҳақиқатан ҳам, қарор қабул қилинаётган пайтда 1-лига ўйланмаган шекилли. Келаси йили қуйи лигадан кучлилар сафига кимлар қўшилади? "Хоразм"ми ёки стадионлари талаб даражасидан йироқ бўлган "Обод" ва "Оқтепа"ми? Ёки бўлмаса, шу 16 та жамоа 2016 йилги футбол мавсумида ҳам олий лигада иштирок этаверишадими?

Шу ўринда бу янгилик юзасидан ҳамкасбларимизнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.
Темур Аъзам, Ўзбекистон овози газетаси бўлим мудири
- Олий лигада иштирок этувчи жамоалар сони ошганининг яхши ва ёмон тарафлари бор. Яхшисидан бошлайлик. Ўйинлар сони кўпаяди. Агар "Андижон" ва "Сўғдиена" 1-лигада ўйнаганида, иккита вилоят катта футболсиз қолиб кетарди. Жиззахликлар янги стадион қуришди, андижонликлар бу йил жамоанинг 50 йиллик тўйини нишонлашди. Шу жиҳатларини ҳисобга олиб, бу икки клубнинг элита сафини тарк этганига ачинганлар ҳам бўлди. Айни кунларда бу жамоаларнинг ишқибозларидан кўра бахтлироқ одамни топиш қийин. 14 сонини 16 га айлантириш осон. Биргина қарор кифоя. Лекин бундан футболимиз қанчалик фойда кўради? Энг муҳими ҳам шу аслида. Агар жамоалар сонининг ортиши "Андижон" ва "Сўғдиёна" манфаатларини ўйлаб амалга оширилган бўлса, бу қарор нотўғри. Футболда ҳар бир мағлуб жамоага меҳрибончилик қилиб бўлмайди. Мавсумга етарли даражада тайёргарлик кўрмасдан карвонга қўшилган бу клублар яна олий лигада?! Ўтган йилги ҳолат такрорланмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди, хатто шу икки клуб раҳбарлари ҳам. Яна ўткинчи ўйинлар сонининг ортиши ҳақиқатга яқин кўринади. Бу йилги чемпионатни кузатиб, жамоалар сонини кўпайтириш эмас, аксинча 10 тага тушириш керак экан, деб хулоса қилдим. Яъни, 10 та жамоадан иборат 4 давралик тизимни жорий қилиш фойдалироқ бўлади. Яна билмадим. Футбол ҳақидаги билимлари биздан кўра кучлироқ бўлган мутахассислар жамоалар сонини 16 тага етказиш ҳақида қарор қабул қилишди. Демак, ниманидир билишади ва кўзлашяпти. Умид қилгим келяпти, жамоалар сони ошиши чемпионатимизда рақобатни кучайтирсин. Ишқибозларни стадионга қайтаришга хизмат килсин.

Бизнинг ҳам умид қилишдан ва кутишдан ўзга чорамиз йўқ. ЎФФ ва ПФЛдагиларнинг уялиб қолмасликлари ва қабул қилган қарорларидан хурсанд бўлиб юришларини истаб қоламиз. Ҳар доимгидек, хулосани вақтнинг ҳукмига топширамиз.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика