UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

«Регистон» ПФК Ўзбекистон Биринчилиги-2014дан четлатилди Янгиликлар

«Регистон» ПФК Ўзбекистон Биринчилиги-2014дан четлатилди

«Регистон» ПФК, молиявий муаммолар сабаб, Ўзбекистон Биринчилиги биричи босқич 14-тур доирасидаги «Шердор»га қарши ва 15-тур доирасидаги «Гулистон»га қарши учрашувларга келмади.
2014 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар Регламенти (4-модда, 4.26-банди)га асосан, «Регистон» ПФК 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги иштирокчилари сафидан чиқарилди.

«Регистон» ПФК 2014 йилги Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичининг ярмидан кўп учрашувларида иштирок этгани муносабати билан, 14-тур доирасидаги «Шердор»га қарши ўйиндан бошлаб «Регистон» ПФКга техник мағлубият (-:+), рақиб жамоаларга эса техник ғалаба (+:-) ёзилади.

«Регистон» ПФКнинг Ўзбекистон Биринчилиги-2014 иштирокчилари сафидан чиқарилиши муносабати билан, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини инобатга олган ҳолда, ушбу клуб ўйинчиларини 2014 йилги Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақалар Регламентига мувофиқ, тегишли тартибда эркин агент сифатида заявка қилишга рухсат берилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика