"Ред Булл" "Спартак"ни сотиб олишни режалаштирмаяпти

26 янв 2020, 10:10
Австриянинг "Ред Булл" компанияси "Спартак" клубининг харид қилиниши ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

"Ред Булл"нинг Москвага келиши ҳақидаги фикрлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Компания рус футболига киришни режалаштирмаяпти", - дейилади "Salzburger Nachrichten" хабарида.

Маълумот учун, мазкур компания Германия, Австрия, Бразилия ва АҚШ чемпионатларининг бир нечта футбол клубларига эгалик қилади.

"Спартак" РПЛ биринчи даврасини 10-поғонада якунлаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Salzburger Nachrichten

Сўнгги янгиликлар

Барча ›