"Реал"нинг "Уэска"га қарши ўйини учун қайдномасидан жароҳатидан фориғ бўлган Рамос ўрин олмади

Mirjalol Normatov
5 фев 2021, 22:55
"Реал" матбуот хизмати жамоанинг ЛаЛига доирасида "Уэска"га қарши ўйин учун қайдномасини маълум қилди.

Ундан "Реал" сардори Серхио Рамос ўрин олмаган. Сўнгги олинган маълумотларга кўра, футболчи жароҳатидан фориғ бўлган ва у учрашувда жамоасига ёрдам бериши кутилганди. Унинг ўйин қайдномасида бўлмагани сабаби маълум эмас.

Дарвозабонлар: Куртуа, Лунин, Альтубе.

Ҳимоячилар: Варан, Начо, Марсело, Одриосола, Менди, Чуст.

Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Каземиро, Марвин.

Ҳужумчилар: Бензема, Асенсио, Винисиус, Мариано.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›