"Реал"нинг Ла Лигадаги титулини Мадриддаги майдонда 250 минг мухлис нишонлади. Оломон "Сити"га қарши ўйин олдидан "ҳа, биз қила оламиз" деб ҳайқирди

Alisher
1 май 2022, 11:20
"Реал" "Эспаньол" (4:0)ни Ла Лига 34-тур доирасида мағлуб этди ва чемпионга айланди.

Шанба куни кечқурун "қироллик клуби"нинг чемпионлик титулини Мадриддаги Сибелес майдонида нишонлаш учун 250 минг атрофидаги мухлис нишонлади.

Вазиятлардан бирида оломон "ҳа, биз қила оламиз" деб ҳайқира бошлади - "Манчестер Сити" (илк ўйин - 3:4)га қарши Чемпионлар Лигаси 1/2 финал уйдаги жавоб ўйини олдидан.

"Реал" - "Манчестер Сити" ўйини чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›