

Унда "қаймоқранглилар" колумбияликни трансферга қўйиши ҳақида сўралган.
Натижаларга кўра, футбол мухлисларининг кўпчилиги Родригесни бошқа клубга сотиш лозим деб ҳисоблаган (59,01%).
Сўровномада 29 000 киши иштирок этди.
Янги мавсум олдидан ОАВ Родригеснинг келажаги борасида кўплаб муҳокамалар ўтказишди. Олдинроқ Зидан Хамесни трансферга қўймаслигини эълон қилган эди.



