“Реал”нинг жорий мавсумдаги асосий душмани – ВАР

Eldor Akmurzayev
6 мар 2023
Испания чемпионати доирасида ўтган 24-турида “Реал” сафарда “Бетис” билан нурсиз дуранг ўйнади.

12-дақиқада Карим Бенземанинг голи бош ҳакам томонидан инобатга (қўл билан ўйналган деб топилди) олинмади. Мадридликларнинг жорий мавсум ВАР туфайли бекор қилинган голлари 7 тага етди ва улар бу борада топ-5 лигаларида етакчилик қилмоқда.

Карло Анчелотти шогирдлари 52 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам “Барселона” билан орадаги фарқ 9 очкога етган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: beIN Sports