"Реал"нинг икки футболчиси коронавирусдан тузалди

Mirjalol Normatov
19 ноя 2020
"Реал" футболчилари Эден Азар ҳамда Эдер Милитао коронавирусдан тузалди.

"Marca" хабарига кўра, икки футболчи ҳам 21 ноябрь куни "Вильяреал"га қарши бўладиган ўйинда қатнашиши мумкин бўлади. Олдинроқ "Реал" матбуот хизмати Каземиро ҳам коронавирусни енгиб ўтганини маълум қилганди.

29 ёшли Азар ушбу мавсумда "Реал" таркибида барча турнирларда 3 ўйинда қатнашди ва 1 гол урди. 22 ёшли Милитао ҳам 3 ўйинда иштирок этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca